15:55 / 04.09.2021
2 024

Ўзбекистон жамоаси «АрМИ—2021» халқаро армия ўйинларида 2-ўринга чиқиб олди (фото, видео)

Ўзбекистон жамоаси «АрМИ—2021» халқаро армия ўйинларида 2-ўринга чиқиб олди (фото, видео)
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиларидан таркиб топган жамоалар «АрМИ—2021» халқаро армия ўйинларининг «Элбурс ҳалқаси» ва «Мерганлар марраси» мусобақаларида ҳам иккинчи ўринни қўлга киритди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати маълум қилди.

Маълум қилинишича, «Элбурс ҳалқаси» мусобақаси Кабардино-Балкария республикасининг Терескол туманидаги тоғ тайёргарлиги маркази майдонида бўлиб ўтган.

«Элбурс ҳалқаси» мусобақаси турли вазифаларни жамлаган 15 та махсус вазифани ўз ичига олади. Мусобақада Хитой, Россия, Покистон, Қозоғистон, Арманистон, Абхазия, Жанубий Осетия, Ўзбекистон ва Ҳиндистон ҳарбий алпинистлар жамоалари таркибида 90 дан ортиқ ҳарбий хизматчи иштирок этган.

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти
Эътиборлиси, беллашувлар давомида кичик сержантлар Тўқлиев, Абдулҳамидов ва Ибрагимов мусобақанинг «Тоғ тўсиқлар йўлаги»дан ўтиш шартини 12 дақиқа 58 сонияда бажариб, мусобақа рекордини янгилади. Мазкур шарт бўйича охирги рекорд 2020 йилда ўрнатилган эди – 14 дақиқа 16 сония.

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти
Шунингдек, жамоа таркиби «Музли ҳудуддан ўтиш (чиқиш)» махсус вазифасини 11 дақиқа 37 сонияда бажариб, яна бир рекорд ўрнатган. Бу босқичдаги охирги рекорд 2019 йили ўрнатилган эди – 12 дақиқа 10 сония.

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти
Шундан қилиб, якуний натижаларга кўра, биринчи ўрин Россия жамоасига, иккинчи ўрин Ўзбекистон ҳарбий алпинистлари жамоасига ва учинчи ўрин Қозоғистон вакилларига насиб этган.

Шунингдек, Вьетнамнинг Ханой шаҳрида жойлашган «Мей Мон» ўқув полигонида «Мерганлар марраси» мусобақаси ҳам якунига етган.

Россия, Беларусь, Вьетнам, Венесуэла, Ўзбекистон, Бангладеш ва Лаос каби қатор давлатлардан келган жамоалар «Индивидуал ҳисоб», «Жуфтлик ҳисоби», «Жамоавий ҳисоб», шунингдек, «Ким тезкор?» босқичлари бўйича ўзаро беллашган.

Якуний натижаларга кўра, Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоаси Россия ва Беларусдан келган жамоаларни ортда қолдириб, мусобақанинг фахрли иккинчи ўринини қўлга киритди. Биринчи ўрин мезбон — Вьетнам жамоасига насиб этди.

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти
Таъкидланишича, халқаро армия ўйинларининг 24 йўналиши бўйича иштирок этаётган Ўзбекистон ҳозирга қадар 4 та олтин, 9 та кумуш ва 4 та бронзани қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринда кетмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон жамоаси «АрМИ—2021» халқаро армия ўйинларида 2-ўринга чиқиб олди (фото, видео)