
Швеция – Ўзбекистон ўртасидаги ўртоқлик учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Янне Андерссон ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.
- Ўйлашимча, бугун майдонда менинг жамоам яхшироқ ҳаракат қилди. Лекин вақти-вақти билан Ўзбекистон ҳам сифатли футбол намойиш этди. Тўпга эгалик қилганда агрессив футбол кўрсатди. Айниқса, 14-рақамдаги футболчи (Элдор Шомуродов назарда тутилмоқда)ни эътироф этган бўлардим. У яхши гол урди.
Биз ҳақли ғалабага эришдик. Шу билан биргаликда рақибимиз ҳам ижобий таассурот қолдирди ва яхши футбол намойиш этди, - деди Янне Андерссон. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар