
Россиянинг Қозон шаҳрида бир неча куни давом этган МДҲ ўйинлари ўз якунига етди. Мазкур илк бора ташкил қилинган мусобақада спортчиларимиз муносиб иштирок этиб, умумжамоа ҳисобида иккинчи бўлди. Ўзбекистон делегацияси жами 91 та медални қўлга киритди.
Яъни, 23 та олтин, 32 та кумуш ва 36 та бронза медалига эга чиқиб, юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, 9 мамлакат ичида иккинчи ўринни эгаллади.
Ўзбекистон 106 та медалга эга чиққан Қозоғистонни (18 та олтин) медаллар сифатида бўйича (23 та олтин) ортда қолдирди. Биринчи ўрин кутилганидек Россияники бўлди (215 та медал — 114 олтин, 42 кумуш, 59 бронза).

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар