
Италия А Сериясининг 3-турида "Рома" ўз майдонида "Сассуоло"ни қабул қилди.
Римдаги “Олимпико” стадионида кечган учрашув мезбонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. “Рома” сафида голларни Брайан Кристанте (37') ҳамда Стефан Эль-Шаарави (90') киритди.
Эътиборлиси, ўйинни захира ўриндиғида бошлаган Элдор Шомуродов 74-дақиқада ўйинга қўшилди ва "бўрилар"нинг иккинчи голига ассистентлик қилди.
Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар