
А Сериянинг 3-турида Жозе Моуриньо бошқарувидаги “Рома” ўз майдонида “Сассуоло”ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Римликларнинг ғалаба голига Элдор Шомуродов муаллифлик қилди.
Бу учрашув Жозе Моуриньо учун бош мураббийлик фаолиятидаги 1000-ўйин бўлди. Беллашувдан кейин португалиялик мутахассис шогирдларига ёлғон гапирганини тан олди.
- Мен ёлғон гапирдим. Бир неча кундан бери футболчиларга фаолиятимдаги 1000-ўйин мен учун аҳамиятсиз эканини таъкидлаб келдим. Мен ютқазиб қўйишдан қўрқдим. Бахтимга биз ғалаба қозондик. Мен ёш боладай югурдим, ўзимни 58 ёш эмас, 12 яшар болакайдай тутдим, - деди Жозе Моуриньо.
Португалиялик мутахассис қўл остида “Рома” УЕФА Конференциялар кубоги ва А Серияда жами бешта учрашув ўтказиб, барчасида зафар қучди. Ушбу ўйинларда Элдор Шомуродов битта гол уриб, икки марта ассистни амалга оширди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар