21:49 / 18.09.2021
2 355

Ўзбекистон Мисрни мағлуб этиб, тарихда илк бор плей -оффга йўл олди

Ўзбекистон Мисрни мағлуб этиб, тарихда илк бор плей -оффга йўл олди
Футзал бўйича Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг 3-туридан ўрин олган Миср – Ўзбекистон учрашуви якунланди. Мазкур баҳсда терма жамоамиз 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди.

Учрашувнинг иккинчи дақиқасида Нишонов гол уриб, ҳисобни очди. Иккинчи таймнинг дастлабки дақиқаларида Миср футболчиси орадаги фарқни йўққа чиқарди. 34-дақиқада Анасхон Раҳматов супер гол уриб, термамизни кейинги босқичга олиб чиқди.

"B" гуруҳи. 3-тур
Ўзбекистон - Миср 2:1
Гол:
2 - Ҳусниддин Нишонов (1:0), 19 - Мустафо Эид (1:1), 33 - Анасхон Раҳматов (2:1)

Дастлабки бешлик: 12.Равшан Элибоев, 4.Ихтиёр Ропиев, 6.Илҳом Ҳамроев, 8.Ҳусниддин Нишонов, 10.Даврон Чориев.
Захира: 1.Рустам Умаров, 16.Аббос Элмуродов, 2.Анасхон Раҳматов, 3.Машраб Одилов, 5.Музаффар Аҳаджонов, 7.Дилшод Раҳматов, 11.Акбар Усмонов, 14.Хушнур Эркинов, 15.Суннатилла Жўраев.

Миср: Абдулносир, Дунга, Мансур, Шула, Алла.
Захира: Шобер, Элашвал, Боди, Аҳмед, Саид, Эид, Хусни,Коки, Юсри.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон Мисрни мағлуб этиб, тарихда илк бор плей -оффга йўл олди