22:12 / 18.09.2021
2 214

Баҳодир Аҳмедов: "Яхши ўйнамаган бўлсак ҳам, натижага эришдик"

Баҳодир Аҳмедов: "Яхши ўйнамаган бўлсак ҳам, натижага эришдик"
Футзал бўйича Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг 3-туридан ўрин олган Миср – Ўзбекистон учрашуви якунланди. Мазкур баҳсда терма жамоамиз 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди. Учрашувдан сўнг термамиз бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.

"Йигитларимиз иккита беллашувда жуда ҳам чиройли ўйин намойиш этди. Лекин бугун ундан ҳам яхшироқ ўйин кўрсатиб, ўзларининг нимага қодир эканлигини исботлаб қўйди. Бундан жуда ҳам ҳурсандман.

Бугун тўп назорати биз томонда бўлди. Қолаверса, ҳимояда яхши ўйнадик. Шунингдек, гол ўтказиб юборган вазиятимизда ўзимиз хато қилдик. Кучли томонларимиз бизга қўл келди. Жуда яхши ўйин намойиш эта олмаган бўлсак ҳам, натижага эришдик
", - деди мураббий.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Баҳодир Аҳмедов: "Яхши ўйнамаган бўлсак ҳам, натижага эришдик"