Литвада футзал бўйича жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи охирги туридан ўрин олган учрашувлар бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон миллий терма жамоаси Миср билан беллашди.
Учрашувдан аввал турнир жадвалида Россия 2 ғалаба билан пешқадамлик қилаётганди. Миср ва Гватемала ҳисобида 3 очкодан бор эди. Баҳодир Аҳмедов шогирдлари эса охирги поғонада бораётганди.
Лекин ҳолатимиз ёмон эмасди. Биргина ғалаба бизни плей-оффга олиб чиқиши мумкин эди. Тўғри, бунинг учун Россия Гватемалани ютиб бериши ва биз ҳам зафар қучишимиз керак эди. Воқеалар ривожи амалда ҳам шундай бўлди.
Учрашув бошида кўпчилик қатори мен ҳам ҳайрон қолдим. Футболчиларимизда аввалги икки турдаги шашт ва иштиёқ кўринмади. Тезкорлик билан ҳаракатланиш сезилмади. Лекин бу алдамчи ҳаракат бўлиб чиқди. Чунки мураббийлар хатолардан тўғри ҳулоса чиқариб, футзалчиларга совуққонлик билан ўйнаш кераклигини ўргатибди. Бу қувонарли. Чунки кучимиз етар экан деб олдинга қараб ўтиб кетиш яхши оқибатларга олиб кетмаслигини жуда кўп кўрганмиз. Бу сафар ундай бўлмади. Хатто рақиб ўйновчи дарвозабонни туширганда тўп бизга келгач ҳам футзалчиларимиз очиқ дарвозага таваккал қилиб тепиб юбормади. Ҳотиржамликни сақлаб қолди. Бу менимча, ғалабанинг асосий омили.
Яна бир жиҳат эътиборни тортди. Миср билан баҳсда футзалчиларимиз индивидуал маҳоратини намойиш этмади. Қайтанга рақиб кичик майдонда бир нафар вакилимиздан осонлик билан ўтиб кетган ҳолатларни кўрдик. Бу уларга устунлик берди. Чунки кичик майдон ва кам сонли футзалчилар баҳсида битта одамни ортда қолдириш хавфли вазият содир этишга олиб келиши мумкин. Аммо бахтга қарши рақибимиз бундан фойдалана олмади.
Бу икки жиҳат аввалги ўйинларда бизга етишмаётганди. Мураббийлар шу томонларга эътибор қаратгани яхши бўлди. Гватемала билан баҳсда ҳам энди дуранг қайд этганимизда охирги сонияларда совуққонлик етишмаганди. Аранг дурангга эришганимизда олдинга ўтиб яна гол урмоқчи бўлган футзалчиларимиз жазоланганди. Мана шунақа битта ўйинлик беллашувларда совуққонлик муҳим аҳамият касб этишини барча билади.
Энг асосийси биз муҳим ўйинда ғалаба қозона олишимизни исботладик. Футбол ва бошқа жамоавий спорт турларида бу бизнинг энг нозик нуқтамиз эди. Бунга футзалчиларимиз барҳам беришди. Барҳам берганда ҳам тарихий натижа қайд этишди. Яъни футзалчиларимиз жаҳон чемпионатида илк бор зафар қучишди ва ўз тарихларида биринчи марта мундиалда плеф-оффга йўл олишди.
Терма жамоамизга энди кейинги босқичда Эрон ёки Аргентина дуч келади. Рақибнинг ким бўлишидан қатъий назар вакилларимизга ғалаба ёр бўлишини тилаймиз. Улар гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришди ва энди плей-оффда босимсиз ҳаракат қилиши мумкин. Мундиалдаги ғалаба катта ишонч бағишлайди.
Бекзод Исаев
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”