11:12 / 20.09.2021
4 592

Моуриньо биринчи мағлубият сабаби ва ким "қовун туширгани"ни айтди

Моуриньо биринчи мағлубият сабаби ва ким "қовун туширгани"ни айтди
“Рома” А Сериянинг тўртинчи тур учрашувида “Верона”дан 2:3 ҳисобида мағлубиятга учради. Ўйиндан кейин римликлар бош мураббийи Жозе Моуриньо ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

- “Верона”нинг яхши сифатлари кўплигини ва уларга қарши ўйнаш қийин бўлишини билардим. Бош мураббий алмашгани одатда психологик реакция келтириб чиқаради ва бу ҳолат ўйин давомида кўринди. Янги бош мураббий қўллаётган услуб аввалги мураббий Иван Юрич ўтган йили “Верона”да қўллаган усулга ўхшаши боис футболчилар унга тез мослашди.

Биз ҳам яхши натижага интилдик. Индивидуал курашларда кўп ютқаздик, дея олмайман. Менга ўйинда нималар бўлганини тушуниб етиш учун видеотасвирларни кўриб, таҳлил қилишимга бир неча соат керак бўлади.

Биз вазиятларда тўғри қарор қабул қила олмадик. Николо Дзаньоло ортга қайтиб, ҳимояга ёрдам бериши керак эди. Футболчилар тўпни олдинга тепиб юбориш ҳолатлари ҳам кўп бўлди.

“Верона”нинг биринчи голидан кейин улар тўхтамаслиги аниқ эди ва очиқ ўйин биринчи планга чиқди. Бу бизга сюрприз бўлгани йўқ. Биз мураккаб вазиятлардан чиқишни ўрганишимиз керак, чунки ҳар доим ҳам вазиятни назорат қила олмаяпмиз
, - деди Жозе Моуриньо.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Моуриньо биринчи мағлубият сабаби ва ким "қовун туширгани"ни айтди