Республика махсус комиссиясининг қарори билан 2021 йил 20 сентябрдан бошлаб мамлакатда томоша, маданий-кўнгилочар (театр, кинотеатр, концерт заллари), оммавий тадбирлар ва йиғилишларни очиқ майдонлар ҳамда ёпиқ мажмуаларда ўтказишга рухсат берилди.
Футбол учрашувларида томошабинлар ташрифига ҳам рухсат берилган. Буни ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев тасдиқлади. Шу билан бирга махсус комиссия томонидан қатор чекловлар ўрнатилган ва тавсиялар берилган.
Маданий-кўнгилочар, оммавий тадбирлар ва йиғилишларни ўтказишда қуйидаги карантин чекловларига риоя этиш талаб қилинади:
- маданий-кўнгилочар объектлар (театр, кинотеатр, концерт заллари) ишчи ва ходимлари ҳамда оммавий тадбирлар ташкилотчилари ва хизмат кўрсатувчилари бўлган шахслар (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлган ходимлари бундан мустасно) коронавирусга қарши вакцинанинг (туридан қатъи назар) камида 2 та дозаси билан эмлангани тўғрисидаги QR-кодли сертификати мавжуд бўлиши лозим;
маданий-кўнгилочар (театр, кинотеатр, концерт заллари фаолияти) ва оммавий тадбирларни ўтказишда ташриф буюрувчилар:
- тиббий ниқобда бўлиш;
- антисептик воситалардан фойдаланиш;
- кириш жойларида тана ҳароратини ўлчаш каби муҳим санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этишлари шарт.
Шу билан бирга маданий-кўнгилочар (театр, кинотеатр, концерт заллари фаолияти) ва оммавий тадбирларни ўтказиш объектларига фақатгина коронавирусга қарши вакцина билан эмлангани тўғрисидаги QR-кодли сертификати мавжуд бўлган ташриф буюрувчиларни киритилиши (саломатлиги бўйича қарши кўрсатмалар) бўлган фуқаролар бундан мустасно) тавсия этилди.
Эслатиб ўтамиз, 5 июль куни махсус комиссия қарори билан Ўзбекистонда барча турдаги оммавий тадбирларни ўтказиш тўхтатилган, спорт турлари бўйича мусобақалар эса мухлисларсиз ўйингоҳларда ўтказилиши белгиланганди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин