15:30 / 20.09.2021
1 757

"Верона" - "Рома" учрашувида Элдор Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди?

"Верона" - "Рома" учрашувида Элдор Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди?
Италия чемпионати 4-турида "Рома" сафарда "Верона" билан куч синашди. Беллашувда римликлар кутилмаганда имкониятни бой беришди.

Дастлаб Пеллегрини 36-дақиқада ҳисобни очганди. Меҳмонларнинг бу голига мезбонлардан Барак 49 ва Капрари 54-дақиқада иккита билан жавоб қайтарди. Орадан кўп ўтмай Илич ўз дарвозасини ишғол ққилиб меҳмонларнинг ишини осонлаштирганди. Бироқ Фараони 63-дақиқада жамоасига ғалаба келитувчи гол муаллифига айланди.

Учрашувни ҳамюртимиз Элдор Шомуродов асосий таркибда бошлади ва 66-дақиқада алмаштирилди. Шу тариқа, ҳужумчимиз илк А Серияда "Рома"нинг асосий таркибига киритилди.

Статистика билан шуғулланувчи whoscored.com нашри ушбу баҳсда қатнашган футболчиларнинг ўйинини баҳолади. Элдор Шомуродов жамоасидаги энг паст олган 3 футболчидан бири бўлди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Верона" - "Рома" учрашувида Элдор Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди?