23:00 / 22.09.2021
3 637

Рўзиқул Бердиев бугунги ғалабани мухлислар ва яна кимга бағишлагани ҳақида гапирди

Рўзиқул Бердиев бугунги ғалабани мухлислар ва яна кимга бағишлагани ҳақида гапирди
ОФК Кубоги-2021 ҳудудлараро ярим финалидан ўрин олган “Насаф” - “Мохун Баган” учрашувида қаршиликлар 6:0 ҳисобида зафар қучишди.
Дастлаб ҳиндистонликлар ўз дарвозаларини ишғол қилиб қўйди. Кейин Ҳусайин Норчаев хет-трик қайд этди. Биринчи бўлим охирида Ойбек Бозоров битта гол урди.

Танаффусдан сўнг Дониёр Нарзуллаев бир бор дарвозани ишғол қилди. Натижада "аждарлар" 6:0 ҳисобидаги ғалаба билан кейинги босқичга йўл олди. Учрашувдан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида мезбонлар устози Рўзиқул Бердиев иштирок этди.

- Барча юртдошларимизни ғалаба билан табриклаймиз. Стадионга келган мухлислар бизга катта куч бағишлади. Ғалабада руҳий тайёргарлик жуда муҳим. Ўзаро ўйин ўтказмагунга қадар нимадир дейиш қийин. Лекин мана майдонга тушиб, зафар қучдик.

Пенальти тепиш бўйича қайсидир футболчига кўрсатма бермаганмиз. Футболчилар ўзаро келишиб олишди ва Ойбек Бозоров пенальтини амалга оширди.

Калудеровичнинг келиши рақобатни кучайтиради. Ҳусайин Норчаев ҳам яхши ўйнамоқда. Легионер келди деб, Норчаевни захирага ўтказиб қўйиб бўлмайди. Соғлом рақобатни борлиги яхши.

“Насаф” ОФК кубогида кўпроқ қаршиликка учраяптими ёки Суперлигада? Ички чемпионатда. Чунки Суперлигамизда рақобат анча кучли. Кўпчилик чемпионатимизнинг савияси тушиб кетгани борасида гапирмоқда. Лекин охирги натижаларни қарасангиз чемпионатимиз савияси анча кучли. Шунинг учун биз Суперлигада қийинчиликка учрамоқдамиз.

Бугунги ғалабани мухлисларга бағишлаймиз. Қолаверса, бугун энг яқин набирамнинг туғилган куни ва ушбу ғалабани унга ҳам бағишлайман
, - деди Рўзиқул Бердиев.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Рўзиқул Бердиев бугунги ғалабани мухлислар ва яна кимга бағишлагани ҳақида гапирди