Бугун чемпионатимизнинг 21-турига старт берилади. Жумадан якшанбага қадар сиз билан бизни еттита ўйин кутяпти. “Бунёдкор” – АГМК ўртасидаги беллашув турнинг марказий ўйини сифатида эътироф этиляпти. 1-ўринда бораётган “Пахтакор” эса “Қўқон-1912” майдонида ўйнайди.
Бир сўз билан айтганда, олдинда яхши учрашувлар бор. Чемпионатимизда ўз сўзини айта олган ва мухлислар қалбидан жой олган Акмал Холматов Суперлиганинг навбатдаги тури олдидан еттита жуфтлик бўйича фикр билдирди.
1 октябрь (жума)
“Қўқон-1912” – “Пахтакор”
- Бу ўйин ҳақида нима дейишим мумкин? Қўқонликлар ўтган турда дуранг ўйнади. Менимча, “Пахтакор” “Андижон” билан ўйиндаги хатосини такрорламаса керак. Лекин “Қўқон-1912” ҳам яхши жамоа. Улар ўз майдонида мухлислари қаршисида ғалаба учун борини беради. Мениинг фикримча, “Қўқон-1912”да ғалаба учун имконият кўпроқ. Балки 50х50 дир. Ўз майдонида мухлислари 12-ўйинчи вазифасини бажариб беришади. Тан олиш керак, “Пахтакор” ҳақиқатан кучли, ҳар тарафлама. “Пахтакор” билан ўйнар экансан, ортиқча тайёрланиш шарт эмас. Шундоқ ҳам рақиб “Пахтакор” бўлганида мотивация бўлади.
“Металлург” – “Локомотив”
- “Металлург” клубининг ўйинида қандайдир пасайишлар бўляпти. Бунинг сабаби нима билан боғлиқлигини билмайман. Мен уларнинг ишига аралаша олмайман. “Локомотив” ўтган турда яхши ўйнади, ютқазаётиб якунда ғалабага эришди. Лекин бу сафар бекободликлар ўз уйида бермаса керак. Бунга қадар “Металлург” очколарини кўп йўқотиб бўлди. Энди улар “Локо”га жиддий қаршилик кўрсатади, деб ўйлайман. Назаримда, майдон эгаларида ғалаба учун имконият кўпроқ.
2 октябрь (шанба)
“Андижон” – “Сўғдиёна”
- Мана бу яхши ўйин бўлади. Фикримча, ушбу учрашувда дуранг бўлса керак. “Сўғдиёна” яхши жамоа. “Андижон” ўз уйида жиддий қаршилик кўрсатади. Мухлисларни ҳам стадионларга киришларига рухсат берилди. Мен ҳам “Андижон”да ўйнаганман, у ерда мухлислар ашаддий. Аслида мезбонларда ғалаба учун яхши имконият бор – 60х40. Камида дуранг қайд этилиши мумкин.
“Бунёдкор” – АГМК
- Назаримда, АГМК ютса керак. Билишимча, “Бунёдкор”нинг айрим етакчи футболчиларида сариқ карточкалар бор. АГМК эса жиддий рақиб. Яхши шаклланган жамоа. Таркибида тажрибали ўйинчилари бор. Миржалол Қосимовни қандай мураббийлигини ҳам биласиз. “Бунёдкор” ҳам яхши жамоа, аммо нечта ўйин кўрган бўлсам, АГМКнинг ўйинлари ёқди.
“Машъал” – “Насаф”
- “Насаф”! ОФК Кубогида Ҳиндистон жамоасига олтита гол урди. Кейин “Бунёдкор”ни 5:0 ҳисобида доғда қолдирди. Кўриниб турибди, “Насаф”нинг ўйини юқори даражага чиқяпти. Яқинда Рўзиқул ака Бердиев муаммо ҳақида гапирганди. Бироқ у ерда қандай муаммо бўлмасин доим футболчилар, академия ва жамоа бор. “Насаф” барибир “Насаф”. “Машъал”га қийин? “Насаф”ни тўхтатиш қийин. Лекин ҳамма футбол ўйнашни билади. Чемпионатимизда ҳам кутилмаган натижалар бўляпти. “Андижон” “Пахтакор”ни тўхтатди. Бизда ҳам охирги ўриндаги жамоа биринчи ўриндаги клубни ютиб қўйяпти. Ҳеч ким қўрқмаяпти. Олдин эсингизда бўлса, “Пахтакор” ёки “Нефтчи”га бирор-бир жамоа келса, ютқазди деб ўйлашарди. Ҳозир ҳамма жанг қиляпти.
3 октябрь (якшанба)
“Қизилқум” – “Турон”
- Бу жуфтликда “Қизилқум”нинг қўли баланд келади, деб ўйлайман. Сабаби, “Қизилқум” яхши шаклланган, таркибида маҳоратли ўйинчилари бор. Легионерлари ҳам савияли. “Турон” ҳам ёмон эмас. Аммо охирги пайтларда мағлубиятлар гирдобига тушиб қолди. Жамоа омадсизликдан чиқиб кета олмаяпти. “Турон”га бир нима етишмаяпти. Ҳолбуки, таркиб яхши, Игорь Шквирин эса тажрибали. Лекин “Қизилқум” ўз майдонидаги имкониятни қўлдан чиқармаса керак.
“Сурхон” – “Навбаҳор”
- Дарҳол айтаман: “Сурхон”га қийин бўлади. Уларда муаммолар бор. Ҳозир фақат футболни ўйлашлари керак. Таркибида ёшлар кўп, уларга вақт керак. Ким нима деса десин-у, барибир тажриба ўз сўзини айтади. Шунинг учун “Навбаҳор” ютади деб ўйлаяпман. Бу жамоада тажриба бор. Самвел Бабаян яхши мутахассис ва яхши мотивация беради.
Шуҳратбек Жўраев
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Учта вилоятда “валютчик”лар қўлга олинди