
Ла Лига 8-туридан ўрин олган "Эспаньол" - "Реал" учрашуви бироз аввал ниҳоясига етди. Учрашувнинг 17-дақиқасида Рауль Де Томас жамоасини олдинга олиб чиқди. 60-дақиқа ўтиб бораётган бир пайтда Алеш Видаль орадаги фарқни иккитага етказиб қўйди. Бирозан сўнг Карим Бензема орадаги фарқни қисқартирди.
Мазкур натижадан сўнг мадрдидликлар ҳисобидаги 17 очко ўзгармай қолди. Шунингдек, бугунги баҳсда ғалаба қозонган Каталония клубининг очколари 9 тага етди ва улар 12-поғонага кўтарилиб олди.
"Эспаньол" – "Реал Мадрид" 2:1
Голлар: 1:0 – 17 де Томас, 2:0 – 60 Алеиш Видаль, 2:1 – 71 Бензема.
"Эспаньол" – Диего Лопес, Хиль (Дидак Вила, 81), Кабрера, Серджи Гомес, Педроса, Алеиш Видаль (Меламед, 64), Дардер (Давид Лопес, 82), Баре, Мелендо (Морланес, 58), де Томас, Эмбарба (У Лэй, 65).
"Реал Мадрид" – Куртуа, Начо, Милитао, Алаба, Модрич (Йович, 61), Кроос (Каземиро, 61), Вальверде, Камавинга (Родриго, 46), Васкес, Бензема, Винисиус Жуниор (Азар, 72).
Огоҳлантиришлар: Эмбарба (11), Камавинга (29), Хиль (79). «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг