Жаҳон футболида миллий чемпионатларнинг аксарияти қисқа муддатли таътилга чиқди. Мамлакатлар терма жамоалари ФИФА кунларига белгиланган расмий ва ўртоқлик учрашувларида иштирок этади ва футболчилар ушбу бўлажак учрашувлар олдидан ўқув-машғулот йиғинларини ўтказади.
Жорий мавсумда А Серияда юқори ўринлар ва Чемпионлар лигаси, УЕФА Конфедерациялар лигаси бош соврини учун курашаётган “Рома”дан ҳам асосий таркибнинг бир гуруҳ ўйинчилари ўз мамлакатлари терма жамоалари йиғинида иштирок этиш учун Римдан жўнаб кетди.
Италия футболини ёритишга ихтисослашган www.calciomercato.com сайти “Рома”дан турли терма жамоаларга жалб қилинган футболчилар ҳақида маълумот тарқатди.
Нашрнинг ёзишича, Рим жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо ўз терма жамоаларига жўнаб кетган ўн нафардан ортиқ футболчини интизорлик билан кутишига тўғри келади.
Биринчи навбатда, жамоа сардори Лоренцо Пеллегрини ва етакчи ярим ҳимоячилардан Брайан Кристанте Италия миллий терма жамоасига жалб қилинган. Терма рўйхатида бўлган “Рома” юлдузларидан Николо Дзаньоло оёқ мушаклари шикастлангани боис, даволаниши кераклиги айтилмоқда. Италия УЕФА Миллатлар лигаси турнири ярим финалида Испания билан рақобатлашади.
Моуриньо икки ҳафта давомида бошқа мамлакатлардан келган яна ўн нафар футболчидан фойдалана олмайди.
Асосий дарвозабон Руй Патрисиу терма жамоа учун гол уриш бўйича жаҳон рекордчиси Криштиану Роналду билан бирга Португалия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиши лозим.
Арманистон терма жамоаси етакчиси Генрих Мхитарян ҳам ҳудди португалияликлар сингари 2022 йили Қатарда бўладиган жаҳон чемпионатининг Европа қитъаси бўйича саралаш турнирида иштирок этади.
Жанубий Америка вакиллари орасида Қатар йўлланмалари учун курашаётган Уругвай терма жамоаси “Рома”дан Матиас Винани, Африкадан жаҳон чемпионатига чиқишни мақсад қилган Гвинея Амаду Диаварани чақиртирган.
“Рома”нинг асосий таркиб ўйинчиларидан марказий ҳимоячи Мараш Кумбула Албания терма жамоасидан таклиф олган бўлса, таян ярим ҳимоячиси Эбрима Дарбо Африка вакили – Гамбияга жўнат кетди.
Шунингдек, римликларнинг истеъдодли футболчиларидан Риккардо Калафьори ва Эдуардо Бове Италия ёшлар терма жамоалари йиғинларига чақиртирилган.
Польша терма жамоасига жалб қилина бошлаган Никола Залевски оиласида нохуш ҳолат содир бўлгани учун Польша футбол федерацияси уни ўқув-машғулот йиғинидан озод қилди.
Calciomercato.сom сайти мутахассислари Ўзбекистон терма жамоасининг янги сардори – Элдор Шомуродовнинг ҳам Римдан жўнаб кетгани ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди. Ҳамюртимиз “Рома”нинг осиёлик ягона футболчиси ҳисобланади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец Элдор Шомуродовга асосий ҳужумчи сифатида катта ишонч билдирмоқда. Шомуродов Катанец бошчилигидаги аввалги йиғин доирасида Швецияга қарши ўртоқлик учрашувида рақиб дарвозасини нишонга олган эди.
2022 йилги жаҳон чемпионат йўлланмалари учун курашни анча эрта якунлаган мамлакатимиз бош жамоаси бу галги йиғинни Иордания пойтахти Амман шаҳрида ўтказади. Хорижий йиғин доирасида футболчиларимиз иккита ўртоқлик учрашуви билан кифояланади. Сречко Катанец ўз шогирдларини 9 октябрь куни Малайзия ва орадан уч кун ўтиб, яъни 12 октябрда Иордания терма жамоаларига қарши ўртоқлик ўйинларида синовдан ўтказиб олади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди