Жозе Моуриньо қўл остида “Рома” ҳужумкор жамоага айланди. Португалиялик мутахассис мавсум олдидан шогирдлари ҳужумкор футбол кўрсатишини айтган эди ва у ўз сўзининг устидан чиқмоқда.
Статистика мутахассисларининг ҳисоб-китобларига қараганда, А Сериянинг 7-туридан сўнг, “Рома” рақиб дарвозаси томонга энг кўп зарба берган жамоа бўлиб турибди. Римликлар еттита учрашув давомида 116 та зарба берган.
Бу кўрсаткич бўйича иккинчи ўринда бораётган “Наполи” ҳисобида 116, учинчи ўринда қайд этилган Милан клублари – “Интер” ва “Милан”да бир хил – 103 тадан зарба бор.
Шу билан бирга Моуриньони хавотирга солаётган яна бир жиҳат бор. “Рома” футболчилари 116 та зарбадан фақатгина 33,6 фоизини дарвозага аниқ йўллай олган. Бу жуда паст кўрсаткич. Ҳатто В Серияда ҳам жамоаларнинг аниқ зарбалари 36,76 фоизни ташкил қилади.
Демак, португалиялик мутахассис шогирдларига кўп зарба беришдан ташқари, нишонни аниқ олишни ҳам ўргатиши керак. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?