Футбол бўйича Миллатлар Лигасининг финалида Испания ва Франция терма жамоалари 10 октябрь, якшанба куни ўзаро тўқнаш келди.
Учрашувнинг биринчи бўлими ўртача темпда кечди ва дарвозаларга тўп киритилмади. 64-дақиқада Микель Ойарсабаль испанларни олдинга олиб чиқди. Бунга французлар орадан икки дақиқа ўтиб Карим Бенземанинг голи билан жавоб қайтарди.
80-дақиқада Килиан Мбаппе Франциянинг иккинчи голини урди. Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади.
Шу тариқа Дидье Дешам шогирдлари Миллатлар Лигаси бош совринини қўлга киритди. Аввалроқ Италия терма жамоаси Бельгияни таслим этган ҳолда бронза медалига эга чиққанди.
Миллатлар Лигаси
Финал
Испания — Франция 1:2
Голлар: 1:0 – 64 Ойарсабаль, 1:1 – 66 Бензема, 1:2 – 80 Мбаппе.
Испания: Унаи Симон, Аспиликуэта, Лапорт, Эрик Гарсия, Алонсо, Сарабия (Пино, 61), Родри (Форнальс, 84), Ферран Торрес (Мерино, 84), Бускетс, Ойарсабаль, Гави (Коке, 75).
Франция: Льорис, Эрнандес, Варан (Упамекано, 43), Кунде, Павар (Дюбуа, 80), Погба, Тчуамени, Кимпембе, Гризманн (Верету, 90+2), Мбаппе, Бензема.
Огоҳлантиришлар: Погба (46), Кунде (55), Ляпорт (86), Мбаппе (89). “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Россия томонидан учирилган иккита дрон Молдова ҳудудига қулаб тушди