22:57 / 12.10.2021
1 151

Левандовски: "Гвардиола футболга бошқа томондан қарашни ўргатди. Мен ўзгача фикрлайман"

Левандовски: "Гвардиола футболга бошқа томондан қарашни ўргатди. Мен ўзгача фикрлайман"
"Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовски унга испаниялик мураббий Пеп Гвардиола билан ишлаш қандай ёрдам берганини айтди.
"У футболга бошқа томондан қарашни ўргатди. Ҳаракат, тактикаларни тушуниш, уларни футболда ишлатиш.

Гвардиола билан ишлаганимдан сўнг футболда бошқача ўйлайман, сабаби ўйинни бошқа томондан, бошқа бурчакдан кўраман. Мен ким хато қилди, ким яхшироқ ўйнади, қандай қилиб рақибдан бир қадам олдинда бўлиш кераклигини биламан.

Биз гаплашардик, у менга тез-тез тактикани тушунтирарди ва айтарди: "Мен сенга ҳужумчи сифатида кучлироқ бўлишингга ёрдам бера олмайман, сабаби сен шундоғам яхшисан, аммо мен жамоага тўпни жарима майдончаси ичига киритишга ёрдам бера оламан, сен эса у ерда нима қилишни биласан
", - дейди Левандовски.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Левандовски: "Гвардиола футболга бошқа томондан қарашни ўргатди. Мен ўзгача фикрлайман"