Самарқанднинг «Динамо» клуби Суперлига 2022 йилги мавсумига йўлланма олди.
Футбол бўйича Ўзбекистон Про-Лигасининг 17-турида «Олимпик» 13 октябрь куни «Нурафшон»га қарши баҳсда рақиб дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди. Бу ғалаба «Динамо»нинг муддатидан аввал Суперлига йўлланмасини қўлга киритишига сабаб бўлди. «Нурафшон» ушбу ўйиндаги мағлубиятдан сўнг 2-ўринни эгаллаш имкониятини бой берди ва «Динамо»нинг Суперлигага чиқишини таъминлади.
Шу тариқа самарқандликлар икки йилдан сўнг Суперлигага қайтди. 2019 йилги мавсумда «Динамо» 14-ўринни эгаллаб, Про-Лигага тушиб кетган эди.
Аввалроқ «Нефтчи» муддатидан олдин Суперлигага чиқиш вазифасини уддалаган эди.
Фото: ПФЛ
Эслатиб ўтамиз, Про-Лигада дастлабки икки ўринни олган жамоалар Суперлигага тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритади. Про-Лиганинг учинчи жамоаси Суперлиганинг 12-ўрин эгаси билан ўтиш баҳсида қатнашади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Файзуллаев ва Европа: унга берилган икки хил баҳо...
КХДР аскарларлари урушга кирди. Разведка нима демоқда?
Туркия клуби собиқ президенти ҳакамга ҳужум қилгани учун қамоқ жазосига ҳукм қилинди