19:51 / 15.10.2021
1 964

Ўзбекистон миллий терма жамоасига ким сардорлик қилиши керак?

Ўзбекистон миллий терма жамоасига ким сардорлик қилиши керак?
Одил Аҳмедов Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганидан сўнг сардорлик боғичига ким муносиблиги борасида ҳозиргача баҳс-мунозаралар бўлмоқда.

Бош мураббий бу ишни Элдор Шомуродовга топширган. Аммо аксарият инсонлар сардорлик боғичини Жалолиддин Машариповга берилиши лозимлигини таъкидламоқда. Жумладан, ЎФА терма жамоалар бўлимининг собиқ бошлиғи Азиз Ҳайдаров ҳам.
У “Спорт” телеканалидаги кўрсатувда терма жамоа сардорлик боғичига ким муносиблиги ҳақида гапирди.

- Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори ким бўлиши кераклиги борасида ҳамма жойда гапирилмоқда. Мен бу футболчиларинг айримлари билан бирга ўйнаганман, ишлаганман, танийман. Лекин фикримча, сардорлик боғичини бериладиган ҳам, оладиган ҳам фақат Жалолиддин Машарипов, деб биламан. Чунки унинг гапини бошқалар эшитиб, хулоса чиқариб, тўғри қабул қилиши мумкин. Бироқ бошқа футболчиларни билмадим. Фикримча, Машарипов сардорлик боғичини олса, тўғри бўлади, - деди Азиз Ҳайдаров.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон миллий терма жамоасига ким сардорлик қилиши керак?