"Металлург" катта мураббийи Артём Петросян "Насаф"га қарши ўйин ҳақида фикр билдирди.
Ўйин ҳақида
— Биринчи навбатда, йигитларга раҳмат айтмоқчиман. Иккинчи таймда 10 киши бўлиб қолганимизга қарамасдан, охиригача курашишди. Пенальтидан гол уролмадик, лекин бу — футбол, шунақаси ҳам бўлиб туради.
"Насаф" – тезкор ва яхши таркибга эга жамоа. Стандартларда эътиборни йўқотганимиз учун гол ўтказиб юбордик. Жамоамиз футболчиларига иккинчи бўлимдаги ҳаракатлари учун ташаккур.
— Дарвозабон яхши ҳаракат қилди...
— Дарвозабоннинг вазифаси ўзи шу, у қутқариши керак. Иккита қийин вазиятда зўр ўйнади ва жамоамиз жонига ора кирди.
— "Металлург" ўтган йилга қараганда ёмонроқ ўйнамоқда. Бу нима билан боғлиқ?
— Буни ҳозир тушунтириб беролмайман, бу узоқ вақтни талаб қилади. Ўйлайманки, ўтган йилги етакчиларнинг жамоани тарк этгани таъсир қилди.
— Жасур Абдураимов истеъфоси бўйича изоҳ бероласизми?
— Бош мураббийимиз Жасур Абдураимов бетоб. Ўзингиз кўрдингиз, захира ўриндиғида испаниялик жаноб Луис Мануэль Эрнандес ўтирди. У киши бизга ёрдам бермоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Файзуллаев ва Европа: унга берилган икки хил баҳо...
КХДР аскарларлари урушга кирди. Разведка нима демоқда?
Туркия клуби собиқ президенти ҳакамга ҳужум қилгани учун қамоқ жазосига ҳукм қилинди