19:48 / 16.10.2021
1 058

«Шу икки юлдузни олмасак бўлмайди» – «Реал»нинг асосий нишонлари

«Шу икки юлдузни олмасак бўлмайди» – «Реал»нинг асосий нишонлари
«Қироллик клуби» президенти Флорентино Перес мухлисларни иккита юлдузни харид қилиш орқали хурсанд қилмоқчи.

Клуб раҳбарияти ёзда биринчи галда Килиан Мбаппе трансферини ҳал қилиш билан шуғулланади. Франциялик ҳужумчи ПСЖдан кетишга қарор қилган. Уни олмоқчи бўлган жамоалар футболчининг ўзи билан келишиб олиши талаб эталади. Мбаппенинг ўзи «Реал»да ўйнаш ниятида экани мадридликларнинг имкониятини оширади.

«Қаймоқранглилар» яна бир франциялик футболчи – Поль Погбани ҳам эркин агент сифатида сафига қўшиб олиши мумкин. «Манчестер Юнайтед» раҳбарияти футболчисини ҳали янги битимга кўндира олгани йўқ.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Спорт » «Шу икки юлдузни олмасак бўлмайди» – «Реал»нинг асосий нишонлари