21:19 / 17.10.2021
2 172

Виктор Кумиков: "Ниҳоят..."

Виктор Кумиков: "Ниҳоят..."
Суперлиганинг 22-туридан ўрин олган "Локомотив" – "Андижон" (2:2) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Виктор Кумиков ўз фикрларини билдирди.

"Ниҳоят, битта ўйинда иккита гол ура олдик, бу – яхши, аммо иккита гол ўтказиб юбордик, бу – ёмон. Камига оддий вазиятлардан гол ўтказдик, айниқса, биринчи гол. Икки рақиб олти нафар футболчимизга қарши ўйнаб, тўп киритди.

Афсуски, вазифанинг фақат бир қисмини бажара олдик, голлар урдик. Гол ўтказмасликни бажара олмадик. Бундай майдонларда бизга ўйнаш қийин, сабаби Андижондаги майдон сифати бошқача. "Локомотив" майсасида тўп жуда тез ҳаракатланади ва мезбонлар яна гол уриши мумкин эди.

Агар мусобақа жадвалидаги ҳолатимизни инобатга олмасак, дуранг балки ёмон натижамасдир, аммо ғалаба қозонсак, зўр бўларди", – деди Виктор Кумиков.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Виктор Кумиков: "Ниҳоят..."