FIFA 2026 йилдан бошлаб футбол бўйича Жаҳон Чемпионатини ҳар икки йилда ўтказишни режалаштирмоқда. ФИФА бу ҳақида ўз тасарруфидаги миллий ассоциацияларни огоҳлантирган. Лойиҳани терма жамоаларнинг янги тақвим режасига киритиш таклиф этилган.
Лойиҳага кўра, йил давомида клублар ўз футболчиларини терма жамоа ихтиёрига юборадиган кунлар 50 дан 30 гача қисқаради. Халқаро мусобақаларнинг саралаш босқичида энг кўпи билан еттита ўйингача бўлиши белгиланади, шу тариқа саралаш ўйинлари фақат октябрь ва март ойларидаги ФИФА кунларида бўлиб ўтади.
Ташкилот бу ислоҳотлар футболчиларни ортиқча юкламалардан халос бўлишига ёрдам беради, деб ҳисобламоқда. Мисол учун, 2014 ва 2018 йилларда Лионель Месси клубдан терма жамоа ихтиёрига бориши ва ортга қайтиши учун умумий ҳисобда 324 минг километр масофа босиб ўтган. Янги лойиҳага кўра, 2026 ва 2030 йилларда бу кўрсаткич 157 минг километргача қисқаради.
Ундан ташқари ФИФА УЕФА тасарруфидаги терма жамоаларнинг 4 йиллик ўйинлари 44 тадан 43 тага, Жанубий Америка терма жамоалариники эса 38 тадан 34 тага қисқариши айтилган.
Янги лойиҳа ҳақидаги хабарлардан сўнг, бир нечта Европа терма жамоалари ФИФА таркибидан чиқиш билан таҳдид қилмоқда.
Аллақачон 12 та терма жамоа ассоциациялари ФИФАдан чиқиш бўйича УЕФАни огоҳлантирган.
ФИФА таркибидан чиқиш эҳтимоли клублар ва терма жамоаларнинг УЕФА тасарруфидаги мусобақаларда иштирок этишига таъсир кўрсатмайди. Масалан, Гибралтар 2013 йилда УЕФА аъзолигига қабул қилинган. ФИФА аъзолигига қабул қилинишига қадар 3 йил мобайнида УЕФА тасарруфидаги мусобақаларда иштирок этиб келган.
ФИФА футболни оммавий ривожлантириш бўлими раҳбари Арсен Венгер томонидан бир неча йилдан бери илгари сурилаётган лойиҳа айрим миллий федерациялар, хусусан, УЕФА ва унинг кўплаб аъзоларига ёқмаяпти. Аввалроқ ФИФАга аъзо ассоциацияларнинг 2/3 қисми ушбу ғояга хайрихоҳ экани хабар қилинганди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Файзуллаев ва Европа: унга берилган икки хил баҳо...
КХДР аскарларлари урушга кирди. Разведка нима демоқда?
Туркия клуби собиқ президенти ҳакамга ҳужум қилгани учун қамоқ жазосига ҳукм қилинди