“Манчестер Юнайтед”га Криштиану Роналду келганидан кейин Эдинсон Кавани асосий таркибдан четга чиқиб қолди. Шу боис уругвайлик тўпурар тез орада жамоасини алмаштириши кутилмоқда.
Todofichajes нашрининг хабар беришича, Кавани “Рома”га ўтишга яқин. Жозе Моуриньо тажрибали футболчини Римга чақиряпти. Томонлар трансфер бўйича музокараларнинг биринчи босқичини бошлагани айтилмоқда.
Маълум бўлишича, “бўрилар” ёзда ҳам Каванига қизиқиш билдирган, бироқ ўшанда футболчи бош мураббий Уле-Гуннар Сульшернинг доимий ўйин амалиёти бериш ҳақидаги ваъдасига ишониб, “Манчестер Юнайтед” билан шартномани узайтиришни маъқул топган. Манчестерга Роналду келганидан кейин вазият ўзгарди.
“Рома” ҳужуми рақобат энг катта чизиқ ҳисобланади. Бир ўрин учун Элдор Шомуродов, Карлес Перес, Стефан Эл-Шаарави ва Борха Майораль англиялик юлдуз Тэмми Абрахам билан рақобатлашмоқда. Агар улар сафига Эдинсон Кавани қўшилса, Элдор учун ҳам асосий таркибга кириш янада қийинлашиб қолади.
Моуриньо кутаётган ҳимоячи сафга тезроқ қайтмоқчи
“Рома” ҳимоячиси Леонардо Спинаццола Италия терма жамоаси сафида Европа чемпионати ўйинларида жиддий жароҳат олган эди.
28 ёшли футболчи жароҳатидан қутилишига оз қолди. Леонардо яқиндан бошлаб, физиотерапевтлар назорати остида югуриш йўлаги ва тренажёрларда машқ қилмоқда ва тобора юкламаларни ошириб боряпти.
Шифокорлар Спинаццола декабр ойида сафга қайтиши мумкинлигини билдирган. Бироқ футболчининг ўзи спорт формасини тезроқ тиклаб, ноябрь ойида майдонга қайтмоқчи.
Смоллинг анча даволаниши керак
“Рома”нинг 31 ёшли маркзий ҳимоячиси Крис Смоллинг “Эмполи”га қарши ўтказилган учрашувда жароҳат олган эди.
Тиббий кўрик натижаси бўйича, англиялик футболчи яқин орада жамоасига ёрдам бера олмайди. У жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлиши учун камида яна бир ой даволаниши талаб этилади.
Таъкидлаш жоизки, Смоллинг яқиндагина аввалги жароҳатидан қутилиб, сафга қўшилганига кўп вақт бўлмади. Унинг жароҳатларга мойил бўлиб қолгани клуб мутасаддиларини безовта қила бошлади. Тажрибали футболчи жорий мавсумда олтита ўйинда майдонга тушиб, бир бор гол уришга ҳам эришганди.
Асосий нишон маълум
“Рома” таркибини кучайтиришга қарор қилди. Жозе Моуриньо клуб раҳбариятини жамоа иштирок этаётган турнирларда муваффақият қозониш учун савияси баланд футболчиларни харид қилишга кўндирди.
Португалиялик мутахассиснинг фикрича, клуб таркибнинг тўртта нуқтасини кучайтириши лозим. Харидлар январь ойидан бошланади. Моуриньо биринчилардан бўлиб, “Боруссия М” ярим ҳимоячиси Денис Закарияни олиб келмоқчи.
Швейцариялик ярим ҳимоячига “Барселона” ҳам қизиқиш билдирмоқда. Гранд клублар рўйхатига тушган футболчи мёнхенгладбахликлар билан амалдаги шартномани узайтирмади ва тезроқ бошқа жамоага ўтишни истаяпти.
24 ёшли футболчи ёзда эркин агент сифатида текинга кетиб қолмаслиги учун “Боруссия” уни қишда сотиб юбормоқчи. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШда Трамп сиёсатидан қочмоқчи бўлганларга 4 йиллик саёҳат таклиф қилинди
Нодирбек Абдусатторов Ҳиндистондаги мусобақада пешқадам бўлиб турибди
Филмлар, қўшиқлар ва сериаллар «маънавий экспертизадан» ўтказилади
Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматлари эълон қилинди