“Барселона” президенти Жоан Лапорта қарорига кўра, бош мураббийликдан истеъфога чиқарилган Рональд Куман ўрнига жамоани вақтинча Серхи Бархуан бошқариб туради. Бу ҳақда Каталония клуби матбуот хизмати расман эълон қилди.
Серхи Бархуан футболчиларга вақтинчалик бош мураббий сифатида таништирилади. Клуб хўжайинларининг бундай қарорга келишига жамоани қабул қилиб олишга розилик берган Хавига ишларини тартибга солиб олиш учун бироз вақт кераклиги сабаб бўлди.
Хавининг “Ал-Садд” билан амалдаги шартномаси бор. Қатарликлар испаниялик мураббий билан ҳамкорлик келишувини муддатидан аввал бекор қилишга рози бўлган.
Бундан ташқари, шартнома бекор қилингани учун клубга бир миллион евро миқдорида бадал пули тўланиши керак.
Хави “Барселона”га ўзининг ёрдамчилари – акаси Оскар ва Серхио Алегре, шунингдек, жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Иван Торрес билан бирга келади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШда Трамп сиёсатидан қочмоқчи бўлганларга 4 йиллик саёҳат таклиф қилинди
Нодирбек Абдусатторов Ҳиндистондаги мусобақада пешқадам бўлиб турибди
Филмлар, қўшиқлар ва сериаллар «маънавий экспертизадан» ўтказилади
Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматлари эълон қилинди