“Тоттенхэм” бош мураббий қидирмоқда. Клуб раҳбарияти “Манчестер Юнайтед”дан учралган қақшатқич мағлубиятдан сўнг португалиялик Нуну Эшпириту Сантуни истеъфога чиқариб юборди.
Клуб президенти Даниэль Леви жамоани италиялик мутахассис Антонио Контега топширмоқчи. Ўтган мавсум “Интер”ни чемпион қилган мураббий лондонликларни қабул қилиб олишга тайёр. Фақат у ўз шартини бажарилсагина жамоани шуғуллантиради.
Антонио Конте “Тоттенхэм” раҳбариятидан уч йиллик шартнома, бир мавсумга 15 миллион евро маош ва ўзи истаган 3-4 та футболчи трансферини амалга оширишни сўрамоқда.
Тайинланиши кутилаётган Антонио Конте жамоа раҳбарияти билан музокараларни муваффақиятли якунлаган. Маълум бўлишича, италиялик мутахассис бугун расман "шпорлар" бош мураббийи этиб тайинланади.
Шундан сўнг, Конте лондонликлар бошқарувида пайшанба куни бўлиб ўтадиган Конференциялар лигаси доирасидаги "Витесс" клубига қарши баҳсда дебют қилади. Аввалроқ, томонлар 2023 йилга қадар амал қиладиган шартнома имзолаши ва у 18,3 миллион евро ишлаб топиши хабар берилганди.
52 ёшли мураббий аввал ҳам АПЛда ишлаган. Антонио Лондоннинг бошқа бир жамоаси "Челси" билан Премьер-лига олтин медалларига эга чиққанди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Шолц «тез орада» Путин билан гаплашишга тайёрлигини маълум қилди
Трамп АҚШ бош прокурори лавозимига конгрессмен Гетц номзодини илгари сурди
Реваншда ғалаба қозониш учун Тайсон Фьюрига нима керак?
1 декабрдан ичимлик ва оқова сув учун тўлов фақат электрон шаклда амалга оширилади