20:00 / 04.11.2021
1 634

Миржалол Қосимов: "Анчадан буён бу каби "камбэк" бўлмаганди"

Миржалол Қосимов: "Анчадан буён бу каби "камбэк" бўлмаганди"
Coca-Cola Суперлиганинг 24-туридан ўрин олган АГМК - "Андижон" (3:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйин ҳақида
- Қизиқарли ўйин бўлди. Бу йил анчадан буён бу каби "камбэк"ни амалга оширмагандик. Масалан? 0:2 ютқазиб туриб? якунда ғалабага эришган ўйинимиз бўлмаганди. Ярим соат ичида 3 та гол уриш – бу йигитларнинг меҳнати.

Мавсум охирида бу каби оғир ўйинлар кўп бўлади. Чунки, ҳисоб-китоб вақти, ҳар бир жамоага очко жуда керак. "Андижон" иккинчи рақам остида ўйнаб, қарши ҳужумда вазиятлардан унумли фойдаланишга уринишини билгандик. Стандарт вазиятлар, бурчак тўпи ва бошқа вазиятлардан имконият юзага келтиришга уринишларини кутгандик.

Бизга шижоат етишмади. Кийиниш хонасида йигитларга шу бажараётган ишларингга озгина шижоат ва хоҳиш қўшинглар, ҳаммаси яхши бўлади, деб айтдим.

Биринчи бўлимда Касьянда имконият бўлганди, бироқ у дарвозани ишғол қила олмади. Бўлим давомида тўп устунга теккан ҳолат ҳам хавфли чиқди.

Ҳозирда миллий терма жамоамиз йиғини туфайли озроқ дам оламиз. Кейин яна ишга киришамиз ва навбатдаги тур ўйинларига тайёргарлик кўрамиз. Бизни қўллаб-қувватлаган барчага миннатдорчилик билдираман.

- Голларни захирадан тушган футболчилар киритишди. Бу олдиндан ўйланган режамиди?
- Шогирдларимнинг қайси бири гол урса ҳам фарқи йўқ, бирдек хурсанд бўламиз. Жамоавий ўйинда ҳамма бир-бирини тўлдиради. Ҳар бир футболчи жамоа ғалабасига ўз ҳиссасини қўшиши керак.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Миржалол Қосимов: "Анчадан буён бу каби "камбэк" бўлмаганди"