Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати якунланиб бормоқда.
Кеча ўзбекистонлик Мадияр Саидраҳимов (-92 кг) ярим финалда кубалик Ла Круз Пераза билан рингга кўтарилди. Беллашувда ҳамюртимиз имкониятни бой бериб қўйди. Шу тариқа, Мадияр жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритди.
AIBA расмий сайтида мусобақадан аввал соврин жамғармаси эълон қилинганди. Унга кўра бронза медаль эгаси 25 минг АҚШ доллари билан мукофотланиши кўзда тутилган. Демак, Мадияр Саидраҳимов 25 минг АҚШ долларига эга бўлмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бугун -60 кг вазнли боксчимиз Абдумалик Халаков финалда франциялик Софиане Оумиа билан рингга кўтарилади. Жанг бугун Тошкент вақти билан тахминан 22:45дан сўнг бошланади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Шолц «тез орада» Путин билан гаплашишга тайёрлигини маълум қилди
Трамп АҚШ бош прокурори лавозимига конгрессмен Гетц номзодини илгари сурди
Реваншда ғалаба қозониш учун Тайсон Фьюрига нима керак?
1 декабрдан ичимлик ва оқова сув учун тўлов фақат электрон шаклда амалга оширилади