Андрей Шевченконинг биринчи расмий учрашувидаёқ "Женоа"га осон бўлмаслиги аниқ. Бунга нафақат рақиб кучи балки мезбонлар таркибидаги муаммолар ҳам сабаб бўлади. Украиналик мутахассис асосий таркибни танлаши эмас, деярли бор имкониятидан фойдаланишига тўғри келади. Қишки трансферлар ойнасини айниқса, Генуяда интиқлик билан кутишмоқда.
Жозе Моуриньонинг таркиб билан муаммолари бирмунча камроқ, лекин "Верона"дан учралган мағлубият саволларни анча кўпайтириб юборди. Ҳужум чизиғида яна Шомуродов ва Абрахам дуэтини кўришга умид қиламиз. Сабаби, бу жуфтлик "Верона"га қарши ўйинда ўзини кўрсата олди, ярим ҳимояда эса ротациясиз иш битмаса керак.
Ушбу рақибга қарши сўнгги беллашувда "Рома" 1:0 ҳисобида зафар қучган. Бу сафар ҳам букмекерлар "бўрилар"га ишонишмоқда. Бироқ шошилмасликни маслаҳат берган бўлардик, сабаби Шевченконинг А Серияга қайтиши шунчаки ўтиб кетадиган ҳодиса эмас. Ўтган қисқа вақт мобайнида у қандайдир муҳим қарорлар қабул қилиб улгурганига ишонгимиз келади. Бизни муросасиз кураш кутиб турибди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматлари эълон қилинди
Сирдарёда ЙТҲ содир этган ҳайдовчидан пул олган ЙПХ ходими қамалди