"Чўқинтирган ота" "Манчестер Юнайтед"ни бошқаради

"Чўқинтирган ота" "Манчестер Юнайтед"ни бошқаради
Ральф Рангник "Манчестер Юнайтед" билан келишувга эришди. Германияда "чўқинтирган ота" лақабини олган 63 ёшли мутахассис МЮ бошқарувига келади. Келишувга асосан у май сўнгигача менежерлик қилади. Кейинчалик яна 2 йил маслаҳатчи сифатида фаолият юритади.

Рангник Германия клубларидаги фаолияти орқали мухлисларга яхши таниш. Айниқса, у "Лейпциг"ни Бундеслигага олиб чиққани ортидан машҳурликка эришган.

Маълумотларга кўра, унинг меҳнат визаси расмийлаштирилмагани туфайли якшанба куни "Челси"га қарши ўйинда жамоага ёрдам беролмайди.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар