07:34 / 29.11.2021
1 792

"Реал" характер кўрсатиб, муҳим ғалабани қўлга киритди

"Реал" характер кўрсатиб, муҳим ғалабани қўлга киритди
Ла Лига 15-туридан ўрин олган "Реал" - "Севилья" учрашуви якунига етди. Мазкур ўйинда мадридликлар 2:1 ҳисобида зафар қучди.
Беллашувнинг 12-дақиқасида Рафа Мир ҳисобни очди. 32-дақиқада Бензема мувозанатни тиклади. Ўйин тугашига яқин Винисиус "қаймоқранглилар"га ғалаба келтирган голга муаллифлик қилди.

Ушбу натижадан сўнг "қироллик клуби" очколарини 33 тага етказиб олди. Улар айни дамда Ла Лига пешқадами ҳисобланади. 28 очкога эга андалусияликлар эса 4-ўринни банд этган.

"Реал Мадрид" – "Севилья" 2:1
"Сантьяго Бернабеу" стадиони
Голлар
: 0:1 – 12 Рафа Мир, 1:1 – 32 Бензема, 2:1 – 87 Винисиус Жуниор.
"Реал Мадрид" – Куртуа, Карвахаль (Васкес, 90), Алаба, Милитао, Менди, Модрич (Камавинга, 73), Кроос, Каземиро, Бензема, Асенсио (Вальверде, 73), Винисиус Жуниор (Начо, 90).
"Севилья" – Буну, Монтьель (Мунир, 90), Диего Карлос, Кунде, Акунья, Ракитич (Дилэйни, 71), Фернандо, Жордан (Оскар Родригес, 82), Гомес (Оливер Торрес, 81), Окампос (Идрисси, 90), Рафа Мир.
Огоҳлантиришлар: Акунья (34), Монтьель (55), Кроос (61), Карвахаль (69), Окампос (84), Каземиро (90).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Реал" характер кўрсатиб, муҳим ғалабани қўлга киритди