
"Рома" "Торино"га қарши кечган қийин ўйинда минимал ҳисобдаги ғалабага эришди ва ниҳоят, турнир жадвалининг юқори поғонасига қайтди. Ўйиндан сўнг римликлар устози Жозе Моуринью ОАВ вакиллари билан учрашиб, турли саволларга жавоб қайтарди.
Эътиборлиси, португалиялик мураббий учрашувдаги якуний ҳисобдан мамнун бўлиб, ўз ўйинчиларига юқори баҳо берди.
"Мен шундай ғалаба қозонишни яхши кўраман. Менга 5:0 ҳисобида ғалаба қозонишдан кўра минимал ҳисобдаги ғалабалар ёқади. Шунчаки, бундай вазиятларда жамоа ҳақиқатан ҳам бор кучи билан ҳаракат қилгани, ягона мақсад учун бирлашгани тушунилади", — деди Моуринью. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар