Италия чемпионатида “Рома” кўрсатаётган ўйин мухлису мутахассислар танқидига нишон бўлмоқда. Жозе Моуриньо пойтахт жамоасини суперклуб даражасига кўтариш учун олиб келинган. Клуб хўжайинлари бунинг учун португалиялик мутахассиснинг барча талабларини сўзсиз бажаришга, сўраган трансферларни амалга оширишга, янги ижрочилар учун етарлича пул ажратишга ҳаракат қилмоқда.
Мавсум бошида Моуриньо шогирдлари А Серия ва Конференциялар лигасида ғалабали серияни намойиш этганида ҳамма ишлар режадагидек кетаётгандай, жамоа олдига қўйилган Чемпионлар лигасига йўлланма олиш ва Конференциялар лигасида ғолиб чиқиш вазифасини уддалаш жамоага ортиқча муаммо туғдирмайдигандай туюлганди.
Кейинчалик, ҳозирги “Рома” аслида юқори мақсадларга тайёр эмаслиги ойдинлашиб қолди. Айниқса, халқаро турнирда Норвегиянинг кичкинагина шаҳарчаси шарафини ҳимоя қилаётган “Будё-Глимт” каби камтаргина жамоа буюк Римнинг машҳур мураббийи ва юлдузларини мисли кўрилмаган даражада (1:6) шарманда қилгани бу оддий тасодиф эмаслиги тобора ўз исботини топмоқда.
А Серияда “Рома” юқори ўринлар учун курашдаги асосий рақобатчилари – “Лацио”, “Ювентус”, “Милан”, “Интер” каби жамоаларга ютқазишдан ташқари, ўртамиёна ҳисобланган “Верона”, “Болонья” ва аутсайдерлардан “Венеция”га ҳам уч очкони тортиқ қилиб юборди. Таъкидлаш жоизки, 16 та учрашувдан тенг ярмида очко йўқотган, айниқса, еттитасида имкониятни бой берган жамоанинг катта мақсадларга эришишига ҳеч ким ишонмай қўйди, ҳатто бу жамоа бунёдкори “Беназир” лақабли Моуриньо бўлса ҳам.
“Рома”нинг “Интер”дан ўз майдонида 0:3 ҳисобида мағлубиятга учраганидан кейин Италия матбуотида римлик футболчилар танқид остига олинмоқда. Хусусан, www.calciomercato.com нашри мавсум бошида Моуриньо жамоасининг ҳақиқий моторига айланиши керак бўлган ўйинчилар кутилган даражада ҳаракат қила олмаётганини тилга олди.
- Моуриньо ҳайратга солишдан тўхтамаяпти. Лоренцо Пеллегрини ва Тэмми Абрахам бўлмаса, “Рома”нинг ҳужум салоҳияти нолга тенг эканини билиб олдик. Жамоанинг ўтган йилги энг зўр ўйинчиси Генрих Мхитаряннинг “кўзи ёнмай” қўйди. Футболимизнинг ёрқин истеъдоди Николо Дзаньоло ҳеч нарсага ярамаяпти. Бу ҳаммаси эмас. Элдор Шомуродовнинг ҳисоби ҳам бўш, у Моуриньога ёқадиган ҳужумчи, чунки бош мураббий клуб раҳбариятини бу футболчини Генуядан олиб келиш учун 18 миллион евро харажат қилишга кўндирган. Ўтган мавсум жамоа тўпурари бўлган Борха Майораль эса Моуриньо учун мавжуд эмасдек, - деб ёзмоқда www.calciomercato.com мутахассислари.
Моуриньо ва у тарғиб қилаётган тактик схемалар, танланаётган таркиб танқид қилинаётганига қарамай, “Рома” раҳбарияти португалиялик мутахассисга ишонч билдиришда давом этмоқда.
- Еттита мағлубият жуда кўп. Бунақа бўлишини кутмагандик, чунки ғалаба учун ишлаяпмиз. Лекин мен Моуриньо ва унинг иши самарасига юз фоиз ишонаман. Мавсум охирида мақсадимизга етамиз.
Моуриньо уч йиллик лойиҳамизга мос мураббий. Бу борада зиғирча шубҳам йўқ. Ҳар куни ўйинчилар сезиларли даражада ривожланаётганини кўряпман. Қийин пайтда ҳаммамиз бирлашсак, натижа ҳам келади. Мен мағлубиятдан кейин бош мураббий, ўйинчилар ва ғояларни ўзгартириш керак, дейдиганлардан эмасман, - деди “Рома” спорт директори Тиаго Пинту.
Шу ўринда, Моуриньо “Рома”ни тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар ҳам тарқала бошлади. Европанинг қатор нашрлари “Эвертон” хўжайинлари саккизта учрашувдан бери Англия премьер-лигасида ғолиб чиқа олмаётгани туфайли бош мураббий Рафаэль Бенитесни истеъфога чиқариб, ўрнига Моуриньони таклиф қилаётгани ҳақида хабарлар эълон қилиняпти.
Азиз мухлислар, Сиз нима деб ўйлайсиз, “Рома” ва Шомуродов Чемпионлар лигасига йўлланмани қўлга кирита оладими? Элдор бошқа жамоага ўтгани маъқулми ёки Римда қолганими? «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ўзбекистонлик MMAчилар жаҳон чемпионатида биринчи ўринни эгаллашди