10:13 / 07.12.2021
1 754

АҚШ Пекин Олимпиадасига дипломатик бойкот эълон қилди

АҚШ Пекин Олимпиадасига дипломатик бойкот эълон қилди
Жен Псаки / Фото: AP
АҚШ 2022 йилда Пекинда ўтадиган қишки Олимпия ўйинларига дипломатик бойкот эълон қилди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Жен Псаки маълум қилди. Унинг таъкидлашича, ушбу қарор АҚШ дипломатик ва расмий шахслари Олимпиадага бормасликларини англатади, бироқ спортчилар мусобақаларда иштирок эта олиши мумкин.

Хитой Синцзянда амалга ошираётган геноцид ва у томондан содир этилаётган бошқа инсон ҳуқуқлари бузилишларини ҳисобга олиб, Байден маъмурияти 2022 йилги Пекин Олимпиадаси ва Паралимпиадасига дипломатларни ёки расмий шахсларни юбормайди”, деб айтган Псаки брифингда.

Оқ уй вакилининг таъкидлашича, Вашингтон бу қарори ҳақида иттифоқдош давлатларни хабардор қилган, бироқ улар Пекин Олимпиадаси бўйича ўзлари қарор қабул қиладилар.

Халқаро Олимпия қўмитаси АҚШнинг спортчиларнинг Олимпиадада иштирок этиши масаласини сиёсатдан ташқарида қолдирганини қутлашини айтган. Қўмита АҚШнинг Пекин Олимпиадасига делегацияни юбормаслик қарорига изоҳ бериб, ҳар бир давлатнинг сиёсий қарорини ҳурмат қилишини таъкидлаб ўтган.

Ҳукумат вакиллари ва дипломатларнинг иштирок этиши бу ҳар бир ҳукуматнинг шахсий сиёсий қарори ва ХОҚ сиёсий нейтрал бўлгани сабабли бу қарорни ҳурмат қилади. Шу билан бирга, АҚШнинг дипломатик бойкот эълон қилиши Олимпиада ва унда спортчиларнинг иштирок этиши сиёсатдан ташқарида эканини яққол билдиради ва биз буни қутлаймиз”, деб айтилган ХОҚ сайтида.

Аввалроқ АҚШ президенти Жо Байден Пекин Олимпиадаси бойкот қилиниши мумкинлигини айтган. Байденнинг таъкидлашича, бу қарор Хитой томондан нафақат Синцзянда, балки Тибет ва Ҳонгконгдаги инсон ҳуқуқлари бузилишлари билан боғланган. Вашингтоннинг ушбу ташаббусини Австралия қўллаб-қувватлаган.

Пекин Олимпиадаси 2022 йил 4-20 февраль кунлари бўлиб ўтади. Унда 109 та медал шодаси ўйналади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » АҚШ Пекин Олимпиадасига дипломатик бойкот эълон қилди