“Рома” Конференциялар лигаси гуруҳ босқичининг сўнгги турида Болгарияда ЦСКА жамоаси меҳмони бўлади. Италия чемпионатидаги муваффақиятсизликлардан сўнг Жозе Моуриньо таркибга ўзгартиришлар киритишга қарор қилди.
Corriere della Sera нашрининг хабар беришича, португалиялик мутахассис Софиядаги ўйинда испаниялик футболчилар – ҳужумчи Борха Майораль ва коронавирусдан тузалган ярим ҳимоячиси Гонсало Вильярга имконият беришни режалаштирмоқда.
Маълумки, Борха Майораль асосий таркибга кириш учун курашда Тэмми Абрахам, Элдор Шомуродов ва Стефан Эл-Шааравига ютқазиб қўяётган эди. Агар манба тарқатаётган хабар ўз исботини топса, катта эҳтимол билан Шомуродов ЦСКАга қарши учрашувда захирада қолдирилади. Чунки ҳамюртимиз А Серияда “Интер”га қарши сўнгги учрашувда тўлиқ ўйнаган бўлса-да, ўзини кўрсата олмади.
Шунингдек, Болгариядаги баҳсда Моуриньо универсал ярим ҳимоячи Николо Дзаньоло ва марказий ҳимоячи Жанлука Манчини хизматидан ҳам фойдаланиши аниқ бўлган. Чунки бу ўйинчилар сариқ карточкалари кўпайиб кетгани боис, А Сериянинг “Специя”га қарши бўладиган навбатдаги турини ўтказиб юборади.
“Рома” мураббийлар штаби Крис Смоллингга ҳам дам беришга қарор қилди. Улар бўлажак учрашувда Мараш Кумбуллани синаб кўради.
ЦСКА – “Рома” учрашуви 9 декабрь куни Тошкент вақти билан 22:45 да бошланади.
Моуриньога ҳамкасбидан қимматли маслаҳат
Италиялик машҳур мураббий Фабио Капелло “Рома”ни бошқараётган ҳамкасби Жозе Моуриньога бор эътиборини Конференциялар лигасида ғолиб чиқишга қаратишни маслаҳат берди.
- Моуриньо – зўр мураббий. Энди у Римда ишлаш қанчалар қийин эканини билиб ва тушуниб олди. Бу менга ўз тажрибамдан яхши маълум. Менимча, у бор эътиборини Конференциялар лигасига қаратиши керак. Унинг ўзи бирор совринни қўлга киритиш муҳим ютуқ эканини доимо таъкидлаб келади, - деди Фабио Капелло.
Эслатиб ўтамиз, “Рома” раҳбарияти Моуриньо олдига дорий мавсумда Конференциялар кубогида зафар қучиш, А Серияда кучли тўртликка кириб, Чемпионлар лигасига йўлланма олиш вазифасини қўйган.
Моуриньо шогирдлари УЕФА таснифидаги турнирда бош соврин сари юришни давом эттираётган бўлса-да, миллий чемпионатда Чемпионлар лигасига йўлланма берадиган зонадан тобора узоқлашиб бормоқда.
“Рома” футболчилари таклиф кутяпти
Қишки трансферлар вақтида “Рома”нинг айрим ўйинчилари янги жамоага ўтишни режалаштирмоқда. Клуб раҳбарияти ҳам бир гуруҳ футболчилардаг қутилишга қарши эмас.
Il Messaggero нашри хабарига кўра, 30 ёшли ҳимоячи Давиде Сантон ва 34-ёшли марказий ҳимоячи Федерико Фасио қишда янги таклиф олишига ишонмоқда. Бу футболчиларга Жозе Моуриньо жамоадан жой бермаяпти ва улар ўйин амалиётисиз қолиб кетмоқда.
Сантон ва Фасионинг римликлар билан шартномаси келаси ёзда якунланади. Фасио Италия чемпионатида қолишни истамоқда. Сантонга Туркия клубларидан қизиқиш бўлаётгани ҳақида маълумотлар бор.
“Рома” кутаётган футболчининг харидори кўпайиб кетди
“Рома” бир неча ҳафта муқаддам “Боруссия М” раҳбариятига швейцариялик Денис Закария трансфери бўйича таклиф берган эди.
Бу ярим ҳимоячи мавсум якунланиши билан эркин агентга айланади ва мёнхенгладбахликларнинг янги шартномасини қабул қилмади. “Рома” уни қўлга киритиш учун январда беш миллион еврога сотиб олиш таклифини билдирган.
Закариянинг ўзига йилига 4-4,5 миллион евролик узоқ муддатли шартнома берилган. Бироқ, ҳозирча Бундеслига вакилидан жавоб бўлгани йўқ.
Шу ўринда, моҳир ярим ҳимоячига харидорлар сафи кенгайиб бормоқда. Унга “Рома”дан ташқари “Ювентус”, “Ливерпуль”, “Вест Хэм”, “Эвертон” ва “Барселона”дан қизиқиш бор.
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ ва Россия Исроил ҳамда “Ҳизбуллоҳ” ўртасидаги келишувда воситачи бўлади