
Футбол бўйича Испания Ла Лигаси доирасидаги икки ўйин 22 декабрь, чоршанба куни бўлиб ўтди.
«Реал» 21-турда сафарда «Атлетик» меҳмони бўлди. Учрашувда киритилган ҳар учала гол ҳам ўйиннинг дастлабки 10 дақиқасига тўғри келди. Карим Бензема 4 ва 7-дақиқаларда кетма-кет иккита гол уриб, «қироллик клуби»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 10-дақиқада эса мезбонлар Оян Сансетнинг голи эвазига орадаги фарқни қисқартирди. Шундан сўнг дарвозаларга бошқа тўп киритилмади.
Шу тариқа «Реал» Бенземанинг дубли эвазига чемпионлик пойгасида муҳим бўлган 3 очкони қўлга киритди. Жамоанинг очколари сони ушбу ғалабадан кейин 46 тага етди ва энг яқин таъқибчисидан («Севилья») 8 очкога илгарилаб кетди.
«Атлетик» – «Реал Мадрид» 1:2
Голлар: 0:1 – 4 Бензема, 0:2 – 7 Бензема, 1:2 – 10 Сансет.
«Атлетик» – Агирресабала, Де Маркос, Йерай Альварес, Нунес, Баленсиага (Лекуэ, 63), Саррага (Уильямс, 57), Дани Гарсия, Венседор, Сансет (Рауль Гарсия, 63), Уильямс, Муниаин (Серрано, 84).
«Реал Мадрид» – Куртуа, Начо, Милитао, Менди, Кроос, Вальверде, Камавинга, Васкес, Йович, Бензема (Йович, 90), Азар (Петер, 86), Винисиус Жуниор (Мариано Диас, 85).
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар