“Рома” 2021 йил тақвимидан ўрин олган ўйинларини тугатди. Эътиборли жиҳати, римликларнинг янги мавсумдаги биринчи учрашувида ҳам, охирги ўйинида ҳам Элдор Шомуродов гол урди.
Эсингизда бўлса, ҳужумчимиз “Рома”даги илк расмий ўйинини УЕФА Конференциялар лигаси плей-офф раундида “Трабзонспор” жамоасига қарши ўтказди ва Туркиядаги баҳсда тўп киритиб, римликларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабасини таъминлаган эди.
Ниҳоят, йилнинг охириги тўқнашувида легионеримиз “Сампдория” дарвозасини ишғол қилди.
Эътиборингизга Шомуродовнинг “Сампдория”га қарши ўйини борасида “Рома” клуби мухлисларининг ижтимоий тармоқларда билдирган фикр-мулоҳазаларини ҳавола қиламиз.
Bernard Harris: Бу галги ўйинимиз аввалги турда “Аталанта” устидан қозонилган ғалаба катта омад бўлганини кўрсатиб қўйди. Жамоамизнинг энг қимматбаҳо ва катта маош олувчи ўйинчиси Тэмми Абрахам тўпга ўйнашдан кўра, кўп гапириш ва майдонда йиқилишни яхши уддалаяпти. Элдорни кўпроқ ўйнатинг, мухлислар ҳақиқий футболдан баҳра олсин! Шомуродов ва Дзаньоло олға!
Good Imperia: Элдор, омадингни берсин!
Bonifacio Prezzolatino: Бахтимизга Ўзбекистон бор экан!
Gabriele GP: “Рома” ҳужумкор жамоалар билан яхши ўйнаяпти. Ҳимояланадиган рақибга қарши Шомуродов каби ҳужумчининг ёрдамини кутишига тўғри келмоқда. Гол дарвоза бурчагидаги ҳаракатлар эвазига киритилди. Энди бор умидимиз янги трансферлардан.
Andrea Polce: “Рома” футболчиларидан фақат Шомуродов ва Крис Смоллинг юқори баллга лойиқ ўйнади.
Alessandro Casesa: Бу гал очко йўқотилишида Моуриньони айблайман. Ярим ҳимояга тезлиги йўқ Кристантени қўйди. “Сампдория” ҳужум қилишини билган ҳолда тезкор ўйинчилар – Феликс, Шомуродов ёки Эл-Шааравини бошланғич таркибда тушириш керак эди.
Adriano Rossi: Ҳафсалам пир бўлди. Атиги тўртта зарба. Фақат Шомуродов гол уришни уддалади. Охирги 20 дақиқа устунликни кўрдик холос.
Gabriele Anedda: Шомуродов ва Эл-Шаарави тушганидан кейин ҳисобни очдик. Бу яхши кўрсаткичми?
Simone Volponi: Январдан бошлаб Шомуродовни кўпроқ ўйнатинглар!
“Рома” 2022 йилдаги илк учрашувини А Сериянинг 20-турида “Милан”га қарши ўтказади. Рақиб майдонида бўладиган учрашув 6 январга белгиланган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди