14:43 / 30.12.2021
1 570

“Рома” ҳужумчисига харидор чиқди

“Рома” ҳужумчисига харидор чиқди
“Рома”нинг 18 ёшли ҳужумчиси Феликс Афена-Гьян А серия клубларини нишонига тушди.

Жозе Моуриньо қўл остида дебют қилган ганалик форвард ҳозирча римликларнинг бешта учрашувида қатнашиб, “Женоа” дарвозасини икки маротаба ишғол қилган.

Il Messaggero нашрининг ёзишича, жисмонан бақувват футболчига “Сассуоло” жиддий қизиқиш билдиряпти. Бу жамоа мутасаддилари тез орада римликлар билан музоркара бошлаши айтилмоқда. “Сассуоло” Афена-Гьянни ижарага олиб ўйнатмоқчи.

Манбанинг таъкидлашича, Жозе Моуриньо ёш футболчи етарли ўйин амалиётига эга бўлиши учун уни январда бошқа клубга ижарага жўнатилишига қаршилик қилмайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Рома” ҳужумчисига харидор чиқди