
"Рома" клубининг икки футболчиси коронавирусга чалинди. Инфекцияга чалинган футболчиларнинг исмлари ошкор этилмаган, бироқ уларнинг ҳар иккиси ҳам коронавирусга қарши эмлангани таъкидланмоқда.
"Сўнгги текширувлар натижасида асосий таркибнинг икки футболчисида коронавирус аниқланган. Бу ҳақда зудлик билан тегишли соғлиқни сақлаш органларига хабар берилди. Вирусга қарши эмланган футболчиларнинг аҳволи яхши. Улар изоляцияга жўнатилди", - дейилади клуб баёнотда.
Эслатиб ўтамиз, "Рома" А Сериядаги келгуси ўйинларни "Милан" ва "Ювентус"га қарши ўтказади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар