“Челси” ҳужумчиси Ромелу Лукаку ҳозирги шароитидан норози эканини айтганидан кейин унинг “Интер”даги мураббийи Антонио Конте бошқараётган “Тоттенхэм”га ўтиши, ҳужумчи борасида муаммога дуч келган “аристократлар” унинг ўрнига Ҳарри Кейнни олиши мумкинлиги ҳақида хабарлар кўпайиб кетди.
Британиялик журналистлар бу борада “Тоттенхэм” бош мураббийи Антонио Контенинг фикрини сўради.
- Мен бу ажойиб ҳужумчига боғланиб қолганим рост. Унда зўр ҳужумчи учун керакли барча сифатлар мужассам. Лекин у “Челси” ўйинчиси, бундан ортиқ бирор нима дейишни истамайман, - деди италиялик мураббий.
Таъкидлаш жоизки, Антонио Конте бошқарган “Интер” узоқ танаффусдан сўнг ўтган мавсумда Италия чемпионлигини қўлга киритди. Ромелу Лукаку чемпион жамоанинг асосий голларига муаллифлик қилган эди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди