"Женоа" клуби бош мураббийи Андрей Шевченко фаолиятини Польша терма жамоасида давом эттириши мумкин.
Przegląd Sportowy нашрининг маълум қилишича, Польша футбол иттифоқи А Серия клубидан украиналик мутахассиснинг трансферини сотиб олмоқчи. Иккинчи вариант эса Шевченкони мавсум якунлангач, яъни ёзда таклиф қилишдир.
Бундан аввалроқ Польша терма жамоаси бош мураббийлигига италиялик Фабио Каннаваро номзоди ҳам кўриб чиқилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Эслатиб ўтамиз, Шевченко "Женоа"ни 2021 йилнинг ноябридан буён бошқариб келмоқда. Унинг генуяликлар билан амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар имзоланган.
Маълумот учун, Польша терма жамоаси баҳорда ЖЧ-2022 йўлланмаси учун ўтиш баҳсида Россия терма жамоасига қарши ўйнайди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди