“Рома” таркиби Моуриньо кутган сифатга эга эмас

“Рома” таркиби Моуриньо кутган сифатга эга эмас
Рома”нинг собиқ бош мураббийи Фабио Капелло жамоани бошқараётган Жозе Моуриньони танқид қилишга шошилмасли кераклигини таъкидлади.

- Моуриньога вақт керак. У клуб раҳбариятидан қишда янги трансферларни сўраяптими, демак ҳозирги таркиб у талаб қилаётган сифатларга эга эмас.

Бундан ташқари, мен Моуриньони асосли танқид қилиш учун мавсум охиригача кузатиш керак, деб ҳисоблайман
, - деди Фабио Капелло.

“Рома” раҳбарияти Моуриньо олдига жорий мавсум якунларига кўра Чемпионлар лигасига йўлланма олиш ва Конференциялар лигасида ғолиб чиқиш вазифасини қўйган. Ҳозирча, римликлар А Серияда олтинчи ўринда бормоқда. Конференциялар лигасида эса нимчорак финалга йўлланма олган.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар