
«Милан» ўз уйида «Рома»ни қабул қилди. Учрашувнинг 8-дақиқасида Оливье Жиру ҳисобни очган бўлса, 17-дақиқада Жуниор Мессиас миланликларнинг иккинчи голига муаллифлик қилди. 40-дақиқада Тэмми Абраҳам ҳисобни қисқартирди.
Иккинчи бўлимда Рафаэл Леао гол урди ва «Милан»нинг ишончли ғалабасини таъминлади. Элдор Шомуродов 76-дақиқада Тэмми Абраҳамнинг ўрнига майдонга тушди. Қайд этиш керак, римликлар ўйинни 9 футболчи бўлиб якунлади: Рик Карсдорп (74) ва Жанлука Манчини (90+3) иккитадан сариқ карточка олиб, майдонни тарк этди.
«Милан» ушбу ғалабадан сўнг очколари сонини 45 тага етказди ва иккинчи ўринда бормоқда, Жозе Моуриньо шогирдлари 32 очко билан олтинчи поғонадан ўрин олган.
Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар