«Рома» бош мураббийи Жозе Моуриньо А Серия 20-тури доирасида «Милан»га қарши ўйиндан (1:3) сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
- "Ҳатто 0:2 ҳисобида ҳам биз ўйинда эдик, аммо Рик Карсдорпнинг четлатилиши билан барчаси якунига етди.
Шу билан биргаликда ўйинимиз жуда заиф ўтганини айтишим мумкин. Дастлабки икки голга қарасак, улар оддий вазиятларда тўпни олдириб қўйганимиздан сўнг урилди. Ўйинимизда сифат етишмади. Бу баҳсда ҳакамларнинг иши ҳам, жамоамнинг ҳам ўйини менга ёқмади.
Ҳакам ва унинг видеоёрдамчисига сифат етишмади. Тэмми Абраҳам қўли билан ҳаракат қилганини кўрдим, аммо бу тўпни тўхтатишга уриниш эмасди. Агар бу учун пенальти белгиланса, уларнинг Заниоло ва Рожер Ибанесга қилган қўполликлари учун ҳам жарима белгилаши керак эди. Ёки учта пенальти белгиланг, ё умуман белгиламанг.
Биз қабул қилинаётган қарорларда изчилликни кўришни хоҳлаймиз, шунинг учун ўйин савияси паст бўлди деяпман, ундан ташқари ҳакамларнинг ҳам омади келмади. Ҳакам характер кўрсата олмади. Биз кичик одамлармиз.
Бу ҳақида гапиришни ёқтирмайман, аммо айтишга мажбурман, бу ўйинда ҳакамлар ва VAR нима қилганини тушунмадим.
Албатта, яхши ўйин кўрсата олмаганимизни тан оламан. Таркибимиз ўртамиёна, шу сабаб мусобақа жадвалининг ўртасида боряпмиз ва айни вақтда ‘Ромаънинг жойи ўша ерда. Жуда кўп хатоларга йўл қўйдик, гап тактикада эмас, индивидуал қарорларда эди.
Ҳозир энг ёмони — натижа, чунки биз бир очко ҳам ололмадик. Лекин бу интервьюдан сўнг кейинги ўйинга руҳан тайёр бўламан (‘Ювентусъга қарши). Жуда қийин ўйин бўлади. Бизда маълум қийинчиликлар бор, аммо уларни енгиб ўтишга ҳаракат қиламиз", - деди «Рома» бош мураббийи Жозе Моуриньо.
Италия чемпионатининг 20-турда «Милан» ва «Рома» ўртасидаги баҳс 3:1 ҳисобида миланликларнинг ғалабаси билан якунланди. Миланликларнинг дастлабки голи пенальтидан урилди, шунингдек, ҳакам «Рома»нинг икки футболчисига қизил карточка кўрсатди. Учрашувни Даниэль Киффи бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб борди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди