16:30 / 09.01.2022
1 847

“Рома”нинг янги футболчиси роса мақтанчоқ чиқиб қолди

“Рома”нинг янги футболчиси роса мақтанчоқ чиқиб қолди
“Рома”нинг қишки трансфер мавсумидаги дастлабки трансфери эълон қилинганидан хабарингиз бор. “Арсенал”дан келган Эйнсли Мэйтленд-Найлс Рим клуби сафида машғулотларга киришиб кетди. Англиялик футболчи дастлабки машғулотдан кейин ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

- Мен бу ерга ўзимни ва нималарга қодирлигимни кўрсатиб қўйиш учун келдим. “Рома”да бунга имкон бор. Ҳаммаси менинг қандай ҳаракат қилишимга боғлиқ.

Мен аввало ўзим, фаолиятим ва келажагим учун “Рома”га ўтишга қарор қилдим. Мақсадим жамоага ёрдам бериш. Мен шу ердаман ва жамоага кўмаклашишга тайёрман.

Моуриньо дунёдаги энг зўр мураббийлардан бири. У футбода кўплаб совринларни қўлга киритганидан ташқари, жуда яхши инсон эканини биламан. У доимо рост гапиради ва ғалаба учун интилади. Ҳар бир ўйинчи шундай мураббий қўл остида ишлашдан бошқа яна нимани ҳам сўраши мумкин?
, - деди Эйнсли Мэйтленд-Найлс.

Маълумки, Рим клуби бош мураббий Жозе Моуриньо талаби билан майдон марказини кучайтириш мақсадида бу футболчини мавсум охиригача ижарага олди. “Арсенал” ижара шартномасига ярим ҳимоячини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқини киритишдан бош тортди.

Эйнсли Мэйтленд-Найлс мавсум охирида яна Лондонга қайтиб кетади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Рома”нинг янги футболчиси роса мақтанчоқ чиқиб қолди