“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Криштиану Роналду жамоадаги вазиятдан хавотирда ва бош мураббий Ральф Рангник юритаётган сиёсатдан норози.
The Sun нашрининг хабарига кўра, португалиялик юлдуз агенти Жорже Мендеш билан учрашиб, ўз келажагини муҳокама қилган. Манбанинг таъкидлашича, машҳур футболчи жамоа ишлари ўнгланиб кетишига ишонмаяпти ва кетиш вариантларини кўриб чиқмоқчи.
- Криштиану “Юнайтед”да содир бўлаётган ишлардан безовта. Жамоа кўп танқид қилиняпти, у эса жамоа етакчиси эканини билган ҳолда буларни юракка яқин оляпти. Муаммо кўп ва Роналду ўзини босим остида қолаётганини билади.
У ўзининг “Манчестер Юнайтед”га қайтиши жамоа учун муваффақият келтиришини чин дилдан хоҳлаган эди. Бироқ, португалиялик футболчи ҳозирги таркиб билан совринлар учун курашиш имконсиз эканини тушуниб етди.
Жорже Мендеш Англияга келди ва улар учрашди. Энди у Роналдуга вазиятдан чиқиш бўйича ечим топиб бериши керак. Ҳар нима бўлиши мумкин, - деб ёзмоқда The Sun. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Хитой 15 та сунъий йўлдошга эга тижорий ракетани учирди