date

Криштиану Роналду "Барселона"га ўтиши мумкин?!

Криштиану Роналду "Барселона"га ўтиши мумкин?!
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналду фаолиятини бошқа клуб таркибида давом эттириши мумкин.

Маълум бўлишича, у жамоанинг ҳозирги ҳолатидан норози. Шу боис, агенти Жорже Мендеш билан гаплашиб, бошқа чемпионатга ўтиши ҳақида маълум қилган.

Испан ОАВ хабарига кўра, уни сотиб олишга асосий даъвогарлардан бири "Барселона" ҳисобланади. Трансфер Роналдунинг агенти Мендеш ва каталонияликлар ўртасидаги мустаҳкам алоқалар туфайли ҳам амалга ошиши мумкин.

34 ёшли ҳужумчи жорий мавсум аввалида "қизил иблислар" таркибига келиб қўшилган эди. Бу вақт оралиғида у 21 учрашувда 14 гол муаллифига айланди. Шунингдек, унинг ҳисобида 3 та ассист бор.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Криштиану Роналду "Барселона"га ўтиши мумкин?!