
«Манчестер Юнайтед» жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ёзда Парижнинг «ПСЖ» клубига ўтиши мумкин. Бу ҳақда француз матбуоти хабар берди.
Футболчига Франция жамоаси қизиқиш билдирган. Парижликлар Килиан Мбаппенинг ўрнига ҳужумчи қидиришмоқда. Хабарингиз бор, Мбаппе ёзда «Реал» Мадридга ўтишга яқин турибди.
Шунингдек, Роналду ҳам айни пайтда манчестерликлар сафида ички муҳитга мослаша олмаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Эслатиб ўтамиз, Криштиану Роналду «Манчестер Юнайтед» сафига 2021 йил сентябрда бориб қўшилганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар