"Женоа" раҳбарияти жамоа бош мураббийи Андрей Шевченкони истеъфога чиқармоқчи. Бу ҳақда Tuttomercatoweb нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, томонлар аллақачон амалдаги меҳнат шартномасини муддатидан олдин бекор қилишни муҳокама қилишмоқда. Ҳамкорлик тўхтатилган тақдирда, Генуя клуби Шевченко мураббийлар штабига 20 миллион еврога яқин товон пули тўлайди.
Миш-мишларга кўра, Шевченконинг ўрнини "Рома"даги фаолияти билан танилган Руди Гарсия эгаллаши мумкин.
Украиналик мутахассис “Женоа”ни 2021 йилнинг ноябридан буён бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида жамоа А Серияда уч марта дуранг ўйнади ва олти марта мағлуб бўлди. Афсуски, бирорта ўйинда ҳам ғалаба қозона олмади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Хитой 15 та сунъий йўлдошга эга тижорий ракетани учирди